A
x up auto down

«РРТМ» ДУКда навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

“РРТМ” ДУКда 2017 йилнинг 24 апрель куни ходимларнинг уларнинг дунёқарашини, шахсиятини шакллантириш, маънавий-ахлоқий жихатдан тарбиялаш, ёшларни миллий маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, улар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш, ватанпарварлик, мехр-оқибат, имону эътиқодни тарбиялаш, миллий ғоямизни назарий жихатдан янада такомиллаштиришга қаратилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда миллий қадриятларимиз, Амир Темур ва Темурийларнинг илм маърифатга қўшган хиссаси ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясининг мақсад-мохияти ва аҳамияти кенг ёритилди.

Инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиёфаси билан белгиланади. Халқимиз маънавият ва маданият, таълим ва тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, асрлар мобайнида ёш авлодга инсонпарварлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат, биродарлик ва камтарлик каби умуминсоний фазилатларни ҳар томонлама чуқур сингдириб келганлиги, маънавият аждодларни авлодларга, ўтмишни бугунга, бугунни эса келажакка боғловчи кўприк вазифасини бажариши, у ота-боболаримиз тўплаган жамики яхши фазилатлар ва хислатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг мажмуи, қолаверса, аждодларимиз тўплаган тарихий-ижтимоий тажриба ва барча қарашларни ўзида мужассам этганлиги тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда Амир Темур ва темурийларнинг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, бунёдкорлик ва бошқа соҳаларига қўшган улкан ҳиссаси, мамлакатимизда уларнинг бой меросини ўрганиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ёшларни шу бебаҳо меросга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этаётганлиги , Соҳибқироннинг бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари билан бирга, миллатлар ўртасида тотувлик, динлараро бағрикенглик тамойили асосида мамлакатни бошқариб, халқларни ўзаро яқинлаштиришдаги ҳиссаси ҳар биримизга фахр ва ғурур бағишлаши, Амир Темурнинг илм-фан, санъат ва маданият соҳаларида, мамлакат ободлиги борасида амалга оширган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида маълумот берилди. Темурийлар ҳукмронлиги даврида яратилган тарихий асарлар ва уларнинг ҳозирги кундаги аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, иштирокчилари томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этиб ўтилди. Тадбир иштирокчилари Ҳаракатлар стратегиясининг мамлакат ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг ижросини таъминлашдаги дастурий вазифалар тўғрисида хабардор бўлдилар.