A
x up auto down

«РРТМ» ДУКнинг бир гуруҳ ходимлари «Саломатлик сари» марафонида иштирок этишди

2017 йил 29 апрель куни Тошкент ва Ўзбекистоннинг барча вилоятлари маъмурий марказларида “Саломатлик сари” республика марафони бўлиб ўтди. Марафон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан ташкил этилди.

Ташкил этилган мазкур саломатлик акциясида ўттиз беш мингга яқин турли соҳа ходимлари, фахрийлар, хотин-қизлар, ёшлар иштирок этди.
Тадбирнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларида тўрт мингдан ортиқ иштирокчи ўз шижоати, иродаси, матонати ва тезкорлигини намоён қилди. Шу жумладан, “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонасининг бир гуруҳ ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

Ушбу марафон ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш ва бу орқали мехнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, аҳолини айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш мақсадида ўтказилди.

Бундай тадбирлар жамиятда соғлом муҳит барқарор бўлиши, ёшларнинг турли салбий иллатлардан мустаҳкам иммунитет ҳосил қилишига катта замин яратади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Тадбир қатнашчилари «Энг ёши улуғ иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Ғалабага бўлган интилиши учун» сингари турли номинациялар бўйича ҳам рағбатлантирилди.