A
x up auto down

Корхонада мурожаатлар билан ишлаш тизими

Корхонада мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, 2016 йил 14 декабрдан “РРТМ” ДУКнинг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш хизмати ташкил этилган.

Ушбу хизмат жисмоний ва юридик шахсларнинг Корхона фаолиятига таалуқли бўлган мурожаат, ариза, шикоят ва таклифларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқади, мурожаатларда кўтарилган масалалар бўйича ўрганишлар олиб боради, камчилик ва муаммоларни имкон қадар ижобий ҳал этиш чораларини кўради, муаллифларга тегишли жавоблар йўллаш каби вазифаларни амалга оширади.

Жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга.  Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги ма`лумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Таклиф келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Мурожаат учун:

Телефон: 202-35-43

E-mail: info@crrt.uz

Факс: 235-94-38