A
x up auto down

Республикада март-апрель ойларида янги рақамли телеузаткичлар ишга туширилди

“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси ер усти рақамли телевидение тармоғини ривожлантириш” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2017 йилнинг март-апрель ойларида Республиканинг барча вилоятларида жами 36 та (12 таси юқори қувватли ва 24 таси кам қувватли) DVB-T2 стандартидаги рақамли телеузаткичлар ишга туширилди.
Жумладан, Андижон вилоятида 2 та, Наманган вилоятида 2 та, Фарғона вилоятида 3 та, Тошкент вилоятида 2 та, Сирдарё вилоятида 1 та, Жиззах вилоятида 1 та, Самарқанд вилоятида 1 та, Навоий вилоятида 2 та, Бухоро вилоятида 3 та, Қашқадарё вилоятида 1 та, Сурхондарё вилоятида 9 та, Хоразм вилоятида 1 та, Қорақалпоғистон Республикасида 8 та рақамли телеузаткичлар ўрнатилиб, ишга туширилган.
Улар орқали ҳудудларда яшовчи аҳолига очиқ тўплам таркибидаги телерадиодастурларни узатиб бериш йўлга қўйилди.

Узаткичлар ўрнатилган радиотелевизион станциялар номи ва ишга туширилган санаси тўғрисида ушбу ҳаволаорқали танишишингиз мумкин:http://crrt.uz/?page_id=1550&preview=true