A
x up auto down

Сурхондарё вилоятида фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

“РРТМ” ДУК томонидан 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да жойларда тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирокида сайёр қабулларни ташкил этиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалига асосан, 2017 йилнинг 30 март куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳалла, қишлоқлар раислари, фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирокида сайёр қабул йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида,  жумладан ҳудуддаги телевидение ва радиодастурларни узатиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва ушбу йўналишда жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати бўйича очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди.

Йиғилишда «РРТМ» ДУК Бош директор ўринбосари А.Маткаримов  томонидан иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар ва тегишли тавсиялар берилди. Бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар тўғрисида хабардор бўлдилар.

31 март, 2017 йил