A
x up auto down

Корхона аёлларини Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаш маросими бўлиб ўтди

2017 йил 7 март куни “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” Давлат унитар корхонаси мажлислар залида корхона Марказий аппарати аёлларини Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни очиб берган РРТМ ДУК Бош директори Ғ. Зияев корхона фаолиятида ва жамият тараққиётида азиз ва мўътабар аёлларнинг муносиб ҳисса қўшаётганлигини қайд этиб, корхонанинг барча ходимлари номидан уларни 8 март байрами билан муборакбод этди.

Шунингдек, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси И. Абдуллаев аёлларни табриклаш учун сўзга чиқди.

Маросим давомида Ғ. Зияев барча аёлларга гул, театр чипталари ва эсдалик совғаларини топширди.

Маросим якунида барча аёллар корхона эркаклари томонидан тайёрланган ширинликлар дастурхонига таклиф этилди.