A
x up auto down

Меҳнат жамоаси конференцияси очиқ мулоқот тарзида ўтказилди

           2017 йил 1 март куни Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази Давлат унитар корхонаси меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди.

Ҳудудий бўлинмалар билан видеоселектор орқали ташкил этилганКонференция ишида корхонанинг барча бўлинмаларидан сайланган 60 нафар делегатлардан 58 нафари ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.А. Ишанходжаев иштирок этди.

Конференцияда РРТМ ДУК Бош директори Ғ.М. Зияев ва Касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.И. Абдуллаевлар томонидан 2016 йилда Жамоа шартномаси бажарилиши бўйича ҳисобот берилди.

Конференция давомида А.А. Ишанходжаев делегатлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот жараёнида Жамоа шартномасининг тўлиқ бажарилишига эришиш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий билимларини ошириш, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, хусусан, маънавият ва маърифат соатларини юқори савияда ўтказилиши, жамоа бўлиб театр ва музейларга ташриф буюриш, тарихий обидалар ва замонавий меъморчилик ютуқларини зиёрат қилиш ҳамда корхона Фахрийлар кенгашини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалардан сўнг, Жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши ҳамда 2017-2020 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси лойиҳасини маъқуллаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.