A
x up auto down

Jamoa shartnomasining bajarilishi bo‘yicha "RRTM" DUK mehnat jamoasining konferensiyasi bo‘lib o‘tdi

2018 йил 22 февралда “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУКда 2017 йилда Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича “РРТМ” ДУК меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Корхона бош бўлинмаси ва Тошкент РТУМ филиалидан сайланган 20 нафар делегат бевосита аудиторияда, ҳудудий филиаллардан сайланган 39 нафар делегатлар видеоселектор орқали иштирок этишди. Шунингдек, Конференцияда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижтимоий масалалар бўйича бош мутахассиси Гапуров Юнус Юсупович иштирок этди. Конференция иш жараёнида Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича ҳисоботлар тингланди. Ҳисоботларда 2017 йилда Жамоа шартномасининг барча бандлари бажарилганлиги қайд этиб ўтилди.

Анжуман давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар асосида келажак режалар белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.