A
x up auto down

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида аҳоли вакилларини сайёр қабули ўтказилди

«РРТМ» ДУКнинг  жойларда тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирокида сайёр қабулларни ташкил этиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалига асосан, 2018 йилнинг 22 феврал куни Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз туманида соҳадаги ташкилотлар, туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар уюшмаси, ёшлар маркази вакиллари, маҳалла, қишлоқлар раислари, фаоллари ва аҳоли иштирокида сайёр қабул йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникатсиялар соҳасида, жумладан ҳудуддаги телевидение ва радиодастурларни узатиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва ушбу йўналишда жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати бўйича очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасида соҳага ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш ва тартибга солишга оид қонун ва қонуности ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, телекоммуникатсия соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига алоқадор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Йиғилишда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар ва тегишли тавсиялар берилди. Бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникатсиялар соҳасида, жумладан радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение йўналишида олиб борилаётган ишлар тўғрисида хабардор бўлдилар.